Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, таълим муассасаларига ўқишга кабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ҳужжат талаблари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси ҳамда Банк-молия академияси, мамлакатдаги халқаро, хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига тадбиқ этилмайди. Давлат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади. Ҳужжатга мувофиқ, келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза , Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази шунингдек бошқа идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир асосланган таклифларни кўриб чиқиш давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru