Жанубий Кореяда селфи-стикдан фойдаланиш тақиқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 09:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Декабр 2014 года
1 084

Жанубий Кореяда селфи-стикдан фойдаланиш тақиқланди

Жанубий Кореяда селфи-стикдан фойдаланиш тақиқланди

Жанубий Кореяда монопод — фотокамера ёки смартфон учун мўлжалланган штатив (селфи-стик)дан фойдаланиш тақиқланди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Бундай ҳаракат жиноят деб ҳисобланиб, уч йиллик қамоқ ёки 30 миллион вон (27 минг доллар) жарима билан жазоланади, деб ёзади "Daryo" нашри.

Селфи-стикга гаджет билан уланиш учун Bluetooth модули ўрнатилган бўлиб, айнан шунга Корея ҳукумати қарши чиқди.

«Бундай қурилмалар телекоммуникацион ускуналар ҳисобланади, улардан ажралиб чиқаётган электромагнит нурланиш даражаси тегишли равишда текширилиши ва сертификатланиши керак», — дея аниқлик киритди Жанубий Корея илм-фан вазирлиги вакили.

Вазирлик сайтида телефон рақами эълон қилинган бўлиб, у орқали селфи-стикдан фойдаланганлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Фото: torg.ua

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru