Германияда санитар йигит зериккани учунгина 33 беморнинг ҳаётига зомин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 12:10 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Июн 2016 года
839

Германияда санитар йигит зериккани учунгина 33 беморнинг ҳаётига зомин бўлди

Германияда санитар йигит зериккани учунгина 33 беморнинг ҳаётига зомин бўлди

Ёвуз тиббиёт ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Немис изқуварлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчини 33 бемордан ташқари яна 2 кишининг ўлимида ҳам гумон қилмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

Хабар қилинишича, 2015 йилнинг февраль ойида суд Нильс Х.ни икки кишининг ўлимида ва яна уч кишининг ҳаётига дахл қилишда айблаб, умрбод қамоқ жазосини тайинлаган эди.

Аниқ маълумотларга қараганда, Дельменхорст яқинидаги Бремен шаҳридаги касалхонада ишлаган судланувчи яна 30 дан ортиқ беморнинг бошига етганини тан олган. У беморларга ўлимга олиб келиш даражасидаги дозада дори берган. Яна у Ольденбургдаги касалхона беморларига ҳам шу усулни қўллаганлигини айтган.

Нильс Х. тан олишича, зериккани учунгина 90 нафар беморга ўлимга олиб келиш даражасидаги дозада дори юборган. Кейин ўзини бошқа ҳизматчилар орасида уларни қутқариб қолган қилиб кўрсатмоқчи бўлган.

Суриштирув ишларини олиб бориш даврида жасадларни қайта текшириш уларнинг танасида ўлимга сабаб бўлган дорилар борлигини кўрсатди. Ольденбург прокурори Томас Сандернинг айтишича, аслида, Нильс туфайли ҳаётдан кўз юмган беморлар сони бунданда кўп. Қидирув ишлари ҳали узоқ давом этади. Бу давр мобайнида юзлаб касаллик тарихлари ўрганилади ва кейин бошқа жасадлар ҳам очиб кўрилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru