Малайзияда нефть танкери ўғирлаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-08-2016 | 18:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 17 Август 2016 года
409

Малайзияда нефть танкери ўғирлаб кетилди

Малайзияда нефть танкери ўғирлаб кетилди

Малайзия ҳукуматига кўра, 900 минг литр дизель ёқилғисини ташиётган нефть танкери ўғирлаб кетилган, деб Рейтер ахборот агентлиги асосида “Кун” хабар бермоқда.

Малайзия денгиз қўриқлаш бошқармаси (Malaysian Maritime Enforcement Agency, MMEA) хабарида айтилишича, айни вақтда Vier Harmoni кемаси Индонезиянинг Батам шаҳри сувларида турибди. Ҳозирча, танкерни олиб қочганларнинг шахси аниқланмаган.

"Дастлабки тергов натижаларига кўра, кема ички муаммолар сабаб ўғирлаб кетилган", — дея маълум қилган бошқарма раҳбари Аҳмад Каҳар ижтимоий тармоқларда.

Рейтернинг маълум қилишича, 392,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги дизель ёнилғисини олиб кетаётган танкер Малайзиянинг Танжунг Пелепас (Tanjung Pelepas) портидан йўлга чиққан.

MMEA бошқармасига кўра, кема номаълум кимсалар томонидан Малайзиянинг Куантан портига яқин ҳудудида эгаллаб олинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru