Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг «Вконтакте»даги саҳифаси орқали уни «Шараф» ордени билан тақдирлагани учун Россия президенит Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.
«Мен Россия Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Владимир Путиндан бундай юксак мукофот ва камтарона меҳнатларимнинг баҳоси учун чексиз миннатдорман. Бутун масъулиятни бўйнимга олиб айтишим мумкинки, Чеченистондаги тинчлик ва барқарорлик Владимир Владимировичга тегишли. Фақатгина унинг оқилона сиёсати, ёрдами ва қўллаб-қувватлаши мустаҳкам тинчликка эришиш, республика иқтисодиётини, маданиятини ва маънавиятини қайта тиклаш имконини берди.
Биз Россия президентининг пиёда аскарларимиз. Мен Владимир Владимировичнинг шахсан ўзим ва халқим учун қилган ёрдамидан доимо миннатдорман. У президент бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, мен доим унинг содиқ ходими бўлиб қоламан. Бундай инсон учун жон фидо қилиш − энг оддий вазифа. Унинг исталган буйруғини бажараман, у учун ҳар қандай қийинликдаги вазифани ечаман», − деб ёзди Рамзан Қодиров.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади