АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди

АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди. Бу ҳақда 26 сентябрда Нью-Йоркда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви якунларига кўра АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби журналистларга маълум қилди.

Кирбининг айтишича, Керри бу музокараларни ўтказа туриб, “минтақавий масалалар бўйича АҚШ давлат котиби ва унинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари ўртасидаги баҳс-мунозараларнинг янги формати ташаббуси билан чиқди”.

“Давлат котиби ва С5 давлатлари (Марказий Осиё давлатлари) ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва ушбу минтақа мамлакатлари хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги янги чақириқларга жавоб беришда қандай бирга ишлашлари мумкинлигини муҳокама қилишди”, деб айтди Кирби.

Гуруҳ, шунингдек, Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиёдаги барқарорликка таъсирини муҳокама қилишди.

Учрашувдан кейин иштирокчилар Марказий Осиё давлатлари ҳамда Осиё ва Европа давлатлари билан алоқаларнинг яхшиланиши ўсиш ва тинч ривожланишга қандай кўмак бериши ҳақида суҳбатлашдилар.

“АҚШ Давлат котиби ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари яқин келажакда мавжуд икки томонлама алоқаларга қўшимча равишда С5+1 форматида келгуси музокараларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар”, деб таъкидлаб ўтди Кирби.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru