Қрим бош вазири ўринбосари энергия кўприги ишга тушгани ҳақидаги гапини изоҳлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 15:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015 года
481

Қрим бош вазири ўринбосари энергия кўприги ишга тушгани ҳақидаги гапини изоҳлади

Қрим бош вазири биринчи ўринбосари Михаил Шеремет Кубань—Керчь энергия кўприги орқали ярим оролга электр токи етказиб берилиши бошлангани ҳақидаги сўзларига аниқлик киритди, деб ёзади «РБК». Унинг айтишича, ҳозирча улар «ўз истакларини ҳақиқат қилиб кўрсатмоқда».

Mixail Sheremet. Foto: “RIA Novosti”

Шеремет аниқлик киритишича, 22 МВт ярим оролга иккинчи энергия блокини ишга туширган Қрим иссиқлик электр марказидан келиб тушган. У энергия кўприги қурилиши бўйича ишлар якуний босқичда турганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қрим бош вазири биринчи ўринбосари Михаил Шеремет Қрим Краснодар ўлкасидан энергия кўприги орқали электр токи қабул қилишни бошлаганини маълум қилган эди.

«Кубань—Керчь энергия кўприги орқали илк 22 МВт келиб тушди. Кечаси ўтказилган синовлар муваффақиятли кечди. Биринчи мегаваттлар Керчга етказилди», — деган эди у.

Кейинроқ бу маълумот энергетика вазирлиги, «Қримэнерго» ва Қрим раҳбари Сергей Аксенов матбуот хизматлари томонидан рад этилди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru