Фото: iStock
Чили гармдориси таркибига кирувчи ва унга аччиқ таъм берувчи капсаицин моддаси ўпка саратонининг метастаз беришига таъсир қилиши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда АҚШдаги Маршалл университети олимлари маълум қилишди.
Мутахассисларнинг айтишича, капсаицин ҳужайраларнинг яшовчанлиги ва нобуд бўлишига жавобгар бўлган Src оқсили фаоллигини блоклаб, ўпка саратонининг метастаз бериши камайишига олиб келади.
Шу сабабли капсаицин саратонга қарши янги дори воситаларини ишлаб чиқишда асос қилиб олиниши мумкин. Бироқ олимлар капсаицин моддаси аналогини излаш билан бандликларини таъкидлаб ўтишган.
Гап шундаки, капсаицин бир қатор ножўя таъсирларга эга. Хусусан, у ошқозон-ичак йўли безовталаниши ва ошқозон спазмаларини келтириб чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади