Фото: «Medicalxpress»
АҚШда Жон Хопкинс университети олимлари ракнинг ўсиши учун зарур бўлган глутамин метаболизмини блоклайдиган препаратни яратишди. «JHU083» бирикмаси, шунингдек, хавфли ўсманинг микро айланасини ўзгартириб, иммун тизими олдида заифлаштириб юборади, дея хабар берилади «MedicalXpress» пресс-релизида.
Препаратнинг актив шакли «DON» глутамин антагонистини таъсирига тақлид қилиб, ўсма тўқималарида тўпланади. Маълумки, глутамин метаболик йўлларни рағбатлантириб, ўсмаларнинг жадал ўсишига сабаб бўлади. «JHU083» йўғон ичак раки, лимфома ва меланома бўлган сичқонларда синовдан ўтказилди. Бирикма ҳужайра, қон томирлардан иборат ўсма микро айланасига таъсир кўрсатиб, юқори кислоталик, кислород ва озиқ моддалар етишмаслиги туфайли иммун ҳужайраларига қарши курашади.
«JHU083» шишлар ўсишининг камайишига олиб келган ҳамда яшовчанликни яхшилаган. Айрим сичқонларда иммун реакцияси чақирган узоқ муддатли ремиссия кузатилган. Жониворларнинг ўсма ҳужайраларига такроран юборилганда ажралиш юз берган. Бу кучли иммун хотира шаклланганидан далолат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди