Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ижро варақасига асосан, қарздор “SHOIR OTA PLYUS” хусусий корхонасидан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё минтақавий филиали фойдасига 178 млн. сўм асосий кредит қарзи ҳамда 1 млн. 50 минг сўм кредит фоизи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюросининг Қарши шахар бўлими иш юритувига 2022 йилнинг 19 апрель куни келиб тушган.
Ижро ҳужжати юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21- ва 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Шунингдек, давлат ижрочисининг қарори билан қарздор номида аниқланган мол-мулкларга тақиқлар қўйилган ҳамда барча ҳисоб рақамларига банд солиниб инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан 179 млн. 50 минг сўм кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё минтақавий филиалининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди