17:30 / 28.12.2022
1 564

Мактаб директори ўз лавозимига тикланди

Мактаб директори ўз лавозимига тикланди
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида тизимли ишлар ташкил қилинган.

Айниқса, фуқароларнинг иш ҳақларини ундириш ва ишга тиклаш масаласи доимий эътиборда.
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан фуқаро Ш.Нуриллаевни аввалги Қамаши туманидаги 84-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига ишга тиклаш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан, Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.Нуриллаев ўз лавозимига тикланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб директори ўз лавозимига тикланди