date

Қашқадарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олди

Қашқадарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида йўловчи автобусида газ баллони портлаб кетди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябр куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи Қарши-Бухоро ички йўлида “Исузу” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олди