date

Алонсо “Эл Класико” олдидан “Барса”нинг заиф нуқтасини топди...ми?

Алонсо “Эл Класико” олдидан “Барса”нинг заиф нуқтасини топди...ми?

“Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо “Эл Класико” олдидан рақиб жамоа — “Барселона”нинг тактик камчиликларини чуқур таҳлил қилмоқда, деб хабар берди Defensa Central.

Манбаларга кўра, Алонсо каталонияликлар сафидаги ёш ва истеъдодли футболчи Ламин Ямалнинг ҳимоядаги фаоллиги етарли эмаслигини “Барселона”нинг асосий заиф нуқтаси сифатида кўрмоқда.

Мураббий жамоа йиғилишида шундай дегани айтилмоқда:
«Биз ҳужумни айнан ўша қанотдан бошлашимиз керак. Ямал ҳужумда хавфли, аммо у ортга қайтмайди. Шу ердан рақибга жиддий зарар етказишимиз мумкин», — деган Алонсо.

Алонсога кўра, Винисиус Жуниор ва Альваро Каррерас Ямалнинг ҳимояга қайтмаслигидан фойдаланиб, “Барселона”нинг ўнг қанотини босим остида қолдириши мумкин. Шу билан бирга, марказий ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳам чап қанотга силжиб, Жул Кунденинг позициясига босимни янада кучайтириши режалаштирилган.

Тактик режага кўра, “Реал Мадрид” ҳужумларда қанот орқали рақиб ҳимоясини ёйиш ва тезкор узатмалар орқали бўш зоналардан фойдаланишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Барселона” “Реал” устидан устун келиб, тўрт марта ғалаба қозонган ва умумий ҳисобда 16:7 натижа қайд этган эди. Ханси Флик бошчилигида каталон клуби Испания Кубоги, Суперкубок ва Ла Лигада чўққига чиққан.

Бу сафарги “Эл Класико” нафақат анъанавий рақобат, балки тактик тўқнашув жиҳатидан ҳам қизиқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида келган Маркус Рэшфорд учун ҳам бу илк “Эл Класико” бўлади. 26 ёшли англиялик ҳужумчи жорий мавсумда “Барселона” сафида 11 ўйинда 3 та гол ва 5 та ассист билан ўз ҳиссасини қўшган.

Шундай қилиб, “Эл Класико” олдидан икки жамоа ҳам ўзига хос тайёргарлик кўрмоқда — “Барселона” янги етакчиларини майдонга туширса, Алонсо жамоаси рақибнинг энг заиф нуқтасини аниқлаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алонсо “Эл Класико” олдидан “Барса”нинг заиф нуқтасини топди...ми?