Андижон вилоятида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетди, деб хабар берди вилоят YHXB ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 12 октябрь куни соат 14:30 ларда, Андижон туманидаги “Қурама” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобил йўлининг 343-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. “Боғишамол – Жалолқудуқ” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетар экан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Й. ва N.И.ni уриб юборган.
Ҳодиса натижасида пиёдалардан бири Н.И. жароҳат олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилган. Иккинчи пиёда Н.Й. енгил жароҳат олган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Андижон тумани IIB томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. YHXB аҳолидан пиёдалар ўтиш жойларида эҳтиёт бўлиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни сўрамоқда.
Пиёдалар ўтиш жойида Nexia икки мактаб ўқувчисини уриб кетди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар