Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда йирик давлат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш, энергия ресурсларини тежаш борасида қилинаётган ишлар натижадорлиги кўриб чиқилди. Дунё бозоридаги мураккаб шароитда экспорт тушумларини ошириш, корхоналарнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, дебитор қарздорлигини камайтириш, харажатлар асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Алоҳида эътибор тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт имкониятларини тўла ишга солиш масалаларига қаратилди. Бунинг учун тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишда қулай ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини яратиб бериш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлат раҳбари ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, кундалик истеъмол товарларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, корхоналарнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.
Янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳудудлардаги саноат зоналари ҳамда кооперация имкониятларидан кенг фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклиги қайд этилди. Асосий эътиборни қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтиришга қаратиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди