Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида Fox News видеолавҳаси репостини жойлади. Унда сайловдаги ғалабасидан сўнг Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонда суҳбатлашгани кўрсатилган.
Рўйхатда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон, Франция президенти Эммануэл Макрон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳамда Украина президенти Владимир Зеленский бор.
Россия президенти Владимир Путин бу рўйхатда йўқ. 11 ноябр куни The Washington Post ўз манбаларига асосланиб Қўшма Штатларнинг сайланган президенти ва Путин ўртасида биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берганди. Кремл расмийси Дмитрий Песков газетанинг хабарини ёлғон дея, Трамп ва Путин ўртасида телефонда мулоқот бўлиб ўтганини рад қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди