14:13 / 30.03.2024
131

Исроил Қоҳира ва Доҳага музокарачилар юборади

Исроил Қоҳира ва Доҳага музокарачилар юборади
Фото: Getty Images
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Моссад раҳбари Давид Барнеа бошчилигидаги гуруҳга ҲАМАС билан алмашинув келишуви бўйича музокаралар учун Қатарга боришни буюрди, дея Euronews хабар берди.

Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар Қоҳирага кетмоқда, у ерда Ғазо секторида сулҳга эришиш масаласи бўйича маслаҳатлар давом этиши кутилмоқда.

Сурия расмийларига кўра, Исроилнинг Ҳалаб яқинидаги ҳаво ҳужумларида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг аниқлик киритишича, Исроил армияси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати объектларини нишонга олган. Ҳалок бўлганлар орасида Сурия армиясининг 36 аскари ва Ҳизбуллоҳнинг олти нафар аъзоси бор.

Ғазонинг ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги анклавдаги жами қурбонлар сони 32,600 дан ошганини маълум қилди.

"29 март куни секторнинг яна 35 нафар аҳолиси ҳалок бўлди", — деб хабар беради араб ОАВ.

Шунингдек, Халқаро Суд Исроил Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши, жумладан қуруқликдаги назорат пунктларининг сиғими ва сонини ошириши кераклиги ҳақида янги қарор чиқарди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Қоҳира ва Доҳага музокарачилар юборади
ePN