07:00 / 04.10.2024
22

Европа Лигаси. “Рома” Швеция клубига ютқазди, “Манчестер Юнайтед”да эса жанговар дуранг

Европа Лигаси. “Рома” Швеция клубига ютқазди, “Манчестер Юнайтед”да эса жанговар дуранг
Футбол бўйича Европа Лигасининг 2-туридан ўрин олган ўйинлар 3 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Рома” сафарда Швециянинг “Элфсборг” клубига қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлим охирида мезбонлар футболчиси Байду пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса дарвозалар дахлсиз қолди ва римликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада ўз ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди.

“Манчестер Юнайтед” эса “Порту” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Маркус Рэшфорд ҳисобни очди. 20-дақиқада Ҳойлунд ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 27-дақиқада Пепе орадаги фарқни қисқартирди. 34-дақиқада Омородион мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг бошида Омородион дублни расмийлаштирди. 81-дақиқада Бруну Фернандеш қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйин охирида эса Ҳарри Магуайр ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди.

Европа Лигаси
2-тур

3 октябрь, пайшанба

“Элфсборг” – “Рома” 1:0
Гол
: 1:0 – 44 Байду (пенальти).
“Элфсборг”: Петтерссон, Егбе, Хенрикссон, Бухари, Хулт, Зенели, Оума, Хедлунд, Касем, Байду (Фрик, 86), Зенели (Абдулаи, 63).
“Рома”: Свилар, Эрмосо, Ндика, Челик, Анхелино, Абделҳамид (аш-Шаарави, 65), Паредес, Пизилли (Кристанте, 86), Балданси (Пеллегрини, 72), Шомуродов (Довбик, 65), Soulэ (Дибала, 65).
Огоҳлантиришлар: Касем (35), Хулт (52), Зенели (60).

“Порту” – “Манчестер Юнайтед” 3:3
Голлар
: 0:1 – 7 Рэшфорд, 0:2 – 20 Ҳойлунд, 1:2 – 27 Пепе Акино, 2:2 – 34 Омородион, 3:2 – 50 Омородион, 3:3 — 90+1 Магуайр.
“Порту”: Диогу Кошта, Моура, Перес, Зе Педру, Жоау Мариу (Гюл, 78), Нико Гонсалес, Варела, Эуштакиу (Фабиу Виэйра, 78), Галено, Омородион (Груйич, 78), Пепе Акино (Мартим, 63).
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Диогу Далот, Мартинес (Магуайр, 78), де Лигт (Эванс, 79), Мазрауи, Эриксен, Каземиро, Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Гарначо, 46), Диалло (Антони, 69), Ҳойлунд (Зиркзе, 68).
Огоҳлантиришлар: Омородион (31), Бруну Фернандеш (32).
Четлатиш: Бруну Фернандеш (81).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. “Рома” Швеция клубига ютқазди, “Манчестер Юнайтед”да эса жанговар дуранг
ePN