17:48 / 30.03.2024
282

Ўзбекистонда автомобилларга тоифа стикерлари бепул берилади

Ўзбекистонда автомобилларга тоифа стикерлари бепул берилади
Ўзбекистонда автомобилларга экологик тоифаларига қараб “яшил“, “сариқ” ва “қизил” стикерлар бепул берилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 169-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, 2024 йил 1 июндан бошлаб барча тоифадаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт” тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига қалбакилаштиришдан ҳимояланган ва электрон белгига эга стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга бўлинади.

Диагностик текширувлар ва стикерлар бериш бепул амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда автомобилларга тоифа стикерлари бепул берилади