16:00 / 18.04.2024
168

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Фото: “Массагет.кз”
Қозоғистонда етти киши сув тошқини қурбони бўлди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кўжаевга таяниб, “Орда.кз” хабар берди.

"Атирау вилоятида тўрт киши, Туркистон вилоятида эса кичкина бола чўкиб ҳалок бўлди", — дейди Кўжаев.

У апрель ойи бошида Аяғоз вилоятида тракторда чўкиб ҳалок бўлган икки кишини сув тошқини қурбонлари қаторига киритган. Сув тошқини оқибатида тракторни дарё оқими оқизиб кетган. Ҳар бир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Апрель ойи бошида Қозоғистон вилоятларида сув тошқинлари юз берди. 17 апрелга қадар мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида эвакуация эълон қилинди, эвакуация қилинган қозоғистонликлар сони 116 мингдан ошди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 18 апрель ҳолатига кўра республиканинг бешта вилоятида 5,7 минг турар жой биноси ва 1,1 минг томорқа ерлари сув остида қолган. 61 та йўлда сув тошқини кузатилган, 60 та аҳоли пункти транспорт алоқасидан узилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқинни кўлами ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офат деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди