18:02 / 30.04.2024
180

Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат

Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
“Тонг қуши” ва “Курт Сейит ва Александра” каби машҳур телесериалларда рол ўйнаган актриса Демет Ўздемир Истанбул шаҳрида харид қилган янги ва шинам уйи расмларини мухлисларига ҳавола этди.

Фото: Beyazperde
Икки қаватли вилла Истанбулнинг осойишта ва шовқиндан йироқ манзарали қисмида жойлашган. Унинг атрофида баланд ва ҳашаматли сарой каби хонадонлар йўқ.

Фото: Instagram
Уй ихчам ва ортиқча дабдабадан ҳоли тарзда қурилган. Атрофдаги қўшни хонадонлар ҳам ҳашаматдан йироқ. Хонадон интерери минимализм услубида тузилган бўлиб, Скандинавия ва классика усулида лойиҳалаштирилган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Интерерда оқ, жигарранг, зайтун тусли яшил ранглар уйғунлик ҳосил қилган. Пол ва мебелларнинг аксарият қисми табиий ёғочдан ишланган. Деметга пластик ва синтетик декорациялардан кўра табиий материаллардан ишланган интерер предметлари ёқади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Эслатиб ўтамиз, Демет Ўздемир ва Ўғузхан Коч 2022 йилнинг август ойида турмуш қурган ва Истанбулдаги энг нуфузли меҳмонхонада 180 000 долларлик тўй маросими бўлиб ўтган эди. Аммо орадан саккиз ой ўтиб жуфтлик ажрашиб кетди. Турк ОАВ маълумот беришича, собиқ эр-хотин бир тумандан уй харид қилиб, деярли қўшниларга айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат