Фото: Reuters
Альянс бош котиби Йенс Столтенберг Киевга ташрифи чоғида НАТО давлатлари Украинага берган ваъдаларини бажармаганини таъкидлади. Натижада рус армияси фронтда устунликка эришди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам пакетини келишиб олиш учун олти ой вақт керак бўлган. Европа иттифоқчилари эса бу вақтда эълон қилинган ўқ-дори ва қурол-яроғни етказиб бера олмаган.
Столтенберг Киевга Американинг Патриот ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш НАТО учун устувор вазифа эканини айтган.
"Украина бир неча ойлардан бери қурол етишмаётгани сабабли ўқ-дориларни тежашга мажбур. Бу Россиянинг фронтда олдинга силжишга муваффақ бўлганини англатади. Лекин ҳали кеч эмас, Украина ғалаба қозониши мумкин", — деди НАТО раҳбари.
Айни пайтда, Москвада Украинадаги уруш пайтида қўлга олинган Ғарб ҳарбий техникасини намойиш этадиган кўргазма очилишига тайёргарлик кетмоқда.
Хабарларга кўра, Россиянинг Одессага берган сўнгги йирик зарбаси натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлган. 30 га яқин киши яраланган. Турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси ҳам зарар кўргани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Енгил атлетика. Терма жамоамиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида биринчи бўлди