Бугунги кунда банк кредитлари гаров эвазига ҳам берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан АТБ “Қишлоққурилиш” банк жавобгар “Янгиер транс файз сервис” МЧЖдан 2,5 млрд. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ховос туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖга тегишли Ховос туманида жойлашган тўйхона биноси ҳатланиб, электрон аукцион савдосига чиқарилди.
Савдодан тушган пул маблағлари “Қишлоққурилиш” банкига кредит қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади.
Бюронинг Ховос туман
бўлими давлат ижрочиси
Дилмурод Эшбоев
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
бўлими давлат ижрочиси
Дилмурод Эшбоев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди