18:52 / 04.07.2024
224

Рақобат қўмитаси Lukoil'га қарши иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Lukoil'га қарши иш қўзғатди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан иш қўзғатилди.

Компания томонидан биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рақобат қўмитаси Lukoil'га қарши иш қўзғатди