22:54 / 04.07.2024
123

Ўзбекистонга хориждан ўқишга келаётганлар сони 65 фоизга ошди

Ўзбекистонга хориждан ўқишга келаётганлар сони 65 фоизга ошди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 241 нафар;

Туркманистон — 1 937 нафар;

Тожикистон — 950 нафар;

Қирғиз Республикаси — 450 нафар;

Покистон — 273 нафар;

Жанубий Корея — 266 нафар;

Хитой — 266 нафар;

Афғонистон — 147 нафар;

АҚШ — 132 нафар;

Қозоғистон — 122 нафар;

Бошқа давлатлар — 618 нафар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга хориждан ўқишга келаётганлар сони 65 фоизга ошди