Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори ва тўловига оид саволлар пайдо бўлган.
Хусусан, блогер Шуҳрат Қурбоновнинг ёзишича, унинг ҳолатида ижтимоий нормага етмаган миқдорда – 198 kWh электр истеъмол қилинган бўлса-да, тизим шундан 158 kWh ини 450 сўмдан, 40 kWh ни эса нормадан юқори тариф – 900 сўмдан ҳисобдан ҳисоблаган.
Бунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида бошқа истеъмолчилар ҳам хабар берган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” компаниясининг изоҳлашича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали кун якуни билан, яъни соат 00:00 да истеъмол қилинган кўрсаткичларни тизимга юборади, ўз навбатида, биллинг тизими ҳисоблагич кўрсаткичларини сутка давомида истеъмолчиларнинг ҳисобрақамига ёзиб олиб, ҳисоб-китобларни амалга оширади.
ҲЭТ буни тушунтириш учун қуйидагича мисолни келтирган.
“Истеъмолчида 01.06.2024 йил санасига ҳисоблагич кўрсаткичи 12 440 kWh ва 30.06.2024 санасига 12 750 kWh. Ушбу ҳолатда 12 750 – 12 440 = 310 kWh = 200 * 450 + 110 * 900 = 189 000 сўм.
Мазкур ҳолатда кўрсаткичлар орасидаги кунлар сони 29 суткага тенг. Бунда ойнинг охирги куни – 30 июн суткасидаги истеъмол кунининг якуни, яъни 01.07.2024 йил соат 00:00 санасида ёзиб олинади.
Янги ой бошлангани сабабли ўтган ойнинг охирги кунидаги бир кунлик истеъмол янги ойга қўшилади ва ўтган ойда истеъмол 200 kWh дан ошгани сабабли кейинги 900 сўмлик нархдан ҳисоблаб кўрсатилади.
Шунда июл ойи учун амалга оширилган ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:
05.07.2024 й санасида истеъмолчи 40 kWh истеъмол қилган бўлса ва 30.06.2024 йил санадаги бир кунлик истеъмол 10 kWh бўлганда, 10 * 900 + 40 * 450 = 27 000 сўм”, дея тушунтирган компания матбуот хизмати.
ҲЭТ истеъмолчиларга мазкур тизимда барча функциялар рақамлаштирилгани ва инсон омили иштирок этмаслигини эслатган, ҳисоблагичлардаги ҳар бир кўрсаткичлар аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинишини қўшимча қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди