Фото: Бош прокуратура
Тошкент вилояти Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзоси мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу жиноятда гумонланаётган шахс ушланди. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 йилда туғилган) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этгани маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари
Маълумотларга кўра, 26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар ва 2018 йилда туғилган қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди