19:55 / 27.07.2024
66

Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди

Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
Фото: Getty images
2024/2025 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Магистратура мутахассисликлари учун давлат ОТМларида жами 17 минг 500 ўрин ажратилди. Давлат гранти учун ажратилган квоталар – 9 365 тани ташкил қилади. Шундан ўзбек тили учун 8 092 та, рус тили учун 1 273 та ўрин ажратилди.

Контракт бўйича жами 8 135 та квота тасдиқланиб, унинг 6 539 таси ўзбек тили ва 1 596 таси рус тили учун тақсимланади.

Олдинроқ, давлат ОТМларида янги ўқув йили учун бакалавриат босқичи учун таълим йўналишлари, тиллар, йўналишлар ва ОТМлар кесимида қабул квоталари эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди