11:00 / 02.09.2024
11

Венгрия Тошкент шаҳри яқинида паррандачилик кластери барпо этади

Венгрия Тошкент шаҳри яқинида паррандачилик кластери барпо этади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Бонафарм" компанияси ижрочи директори Аттила Чани билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилдилар ва келгусидаги ҳамкорлик йўлларини белгилаб олдилар.

Ўзбекистон ва "Бонафарм" компанияси ўртасидаги асосий қўшма лойиҳалардан бири бўлган Тошкент шаҳри яқинида паррандачилик кластерини барпо этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида томонлар ўзаро манфаатли натижаларга эришиш учун конструктив мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Венгрия Тошкент шаҳри яқинида паррандачилик кластери барпо этади