22:55 / 02.09.2024
6

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни қайтариб олди

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни қайтариб олди
Жаҳон шахмат федерацияси август ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Фото: Championat
Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2766) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилади. Ўтган ойда 7-ўринда қайд этилган Нодирбек бу ойдаги рейтингда Гукешни икки очко ортда қолдирди. Жавоҳир Синдоров (2677) аввалги ойда 54-ўринда қайд этилган эди, бу ойда у 52-ўринда қайд этилди.

Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (2685) ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи — 42-ўринда. Аввалги ойда кучли 72-ўринда қайд этилган Нодирбек Якуббоев (2666) 61-ўринга кўтарилди. 2650 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов 77-ўринга кўтарилди. У аввалги рейтингда 93-ўринда қайд этилган эди.

Фото: Championat
Ўтган ойда Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда 1-ўринни ҳиндистонлик Гукешга бўшатиб берган эди. Янгиланган рейтингда Абдусатторов ўз ўрнини қайтариб олди. Яна бир шахматчи Жавоҳир Синдоров 5-ўринни эгаллаб турибди.

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнирида Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни қайтариб олди