06:16 / 02.09.2024
34

АҚШда Ўзбекистон мустақиллиги куни нишонланди

АҚШда Ўзбекистон мустақиллиги куни нишонланди
Коллаж: “Дарё”
АҚШнинг Нью Жерси штатидаги ўзбекистонликлар мустақилликнинг 33 йиллигини нишонлади, журналист Отабек Эшмаматов улар билан суҳбатлашди.

Бугун сеҳрли диёр номини олган Америкада ҳам кўп сонли ватандошлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг аксарияти грин кард орқали, баъзилари ўқиш, илмий иш қилиш ёки ишлаш мақсадида кетган. Ана шундай фуқароларни АҚШда фаолият олиб бораётган Uzbek Society of America жамиятлари ўз атрофига бирлаштирган.

Байрамнинг менга энг ёқадиган тарафларидан бири шундаки, турли штатлардан бизни юртдошларимиз келиб, ош конкурслари қилади. Ҳар хил ошларни еб кўрамиз, ош фестивали бўлади. Бундан ташқари ҳар хил ўйин-кулгу: ҳунармандчилик, ўзбекистонлик мусаввирлар ишлари ҳам намойиш қилинади. Тарихимиз, урф-одатларимиз эсдан чиқмаслиги учун ҳам шундай байрамлар қилинади”, дейди Uzbek Society of America жамияти раиси Умид Исматуллаев.

Фото: “Дарё” / Отабек Эшмаматов
Бу йилги тадбирни ташкил этишга “Ватандошлар” жамоат фонди ҳам ёрдам берган. Хусусан фонд ташаббуси билан байрамга келадиган меҳмонлар учун ўзбек миллий ҳунармандлик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилган. Тадбирда Ўзбекистондан ташриф буюрган санъаткорлар, жумладан, Ирода Искандарова ҳам ўзининг қўшиқларини ижро этган.

Байрам аъло даражада бошланди, ватандошлар билан кўришиб, дийдорлашдик. Мустақиллигимиз абадий бўлсин, дейди Ирода Искандарова.
Нью Жерсида Ўзбекистон мустақиллик кунига бағишланган байрам тантаналари ҳар йили ўзгача ўтади. Бу йилги байрамда илк бора болалар ўртасида иккита ёш тоифасида Ўзбекистонни, ватанни улуғловчи расмлар танлови ташкил этилди.

Фото: Фото: “Дарё” / Отабек Эшмаматов
Шунингдек анъанавий ош мусобақаси ҳам ўтказилди. Бу сафарги ош танловида Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида тайёрланадиган ошлар мусобақалашди. Бунга Хоразмча ош, Бухоронинг оши софийи, Самарқанд “Ситора” зиғир оши, Фарғона водийсининг девзираси, Тошкент тўй оши ва чойхона паловини мисол келтириш мумкин.

Фото: “Дарё” / Отабек Эшмаматов

Фото: “Дарё” / Отабек Эшмаматов

Фото: “Дарё” / Отабек Эшмаматов
Мусобақада бу сафар Тошкент тўй оши ғолиб деб топилди. Бу йилги Мустақиллик байрами АҚШнинг турли штатларида 9 сентябргача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Ўзбекистон мустақиллиги куни нишонланди