Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес Париждаги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон жамоаси ҳақида фикр билдирди.
“Ёмон иштирок этмадик. Нима етишмагани ҳақида гапириш нотўғри. Мен кимларгадир баҳо беришни ёқтирмайман. Францияда жамоа қандай ҳолатда бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг ҳолатини билмай туриб, бир нима дейиш нотўғри. Ўзбекистон жамоаси учрашувларда рақибдан ёмон ўйнамади. Ўйин сифати бўйича баҳо беряпман. Бундай даражадаги ўйин давомида эга бўлинадиган 1-2 та хавфли вазиятни голга айлантириш керак, холос. Гол урмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.
Олимпиада – анча юқори даражали мусобақа. Айниқса, Испаниядек рақиб билан бир гуруҳдан жой олиш. Бу гапим билан фақатгина Испания кучли эди, демоқчи эмасман. Қолган икки жамоа ҳам рақобатбардош эди. Мени Ўзбекистонда ҳайратга соладиган бир жиҳат бор. Биз ўзимизни рақибдан устунроқ қўямиз.
Масалан, Доминикан Республикаси ўзбеклар учун қандайдир футболи кучсиз, оддий бир мамлакат, лекин Доминикан ҳам ривожланмоқда ва улар ҳам футбол ўйнашни билади. Биз ҳар доим ўзимизни устунроқ қўямиз.
Дунёнинг ҳар бир мамлакатида футбол ривожланмоқда. Барча мамлакатлар терма жамоасини кучайтириш мақсадида юрибди. Жамоалар яхши мураббийларни таклиф этмоқда ва ривожланиш йўлида тинмаяпти. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғри, 10—15 йил муқаддам терма жамоангиз ўша рақибни 10:0 ёки 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир замон ўзгарди. Иккинчи саралаш босқичида ҳам ҳеч ким осонликча мағлуб этилгани йўқ, шунинг учун 7:0, 8:0 каби йирик ҳисоблар қайд этилмади”, деди Сречко Катанес “Championat.асиа” сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидан ўрин олган КХДР ва Қирғизистонга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
КХДР билан учрашув 5 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Қирғизистонга қарши учрашув сафарда 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди