54
Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"
Малайзиянинг "Селангор" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов терма жамоамиз йиғинида ОАВ вакилларига кичик интервью берди.
- Сиз тўп тепаётган Малайзия чемпионати яқинда старт олди. Авваламбор клубдаги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Бугун терма жамоа билан йиғинни бошладик. Бу йиғиндан кутилмаларимиз катта. Клубимиз билан чемпионатда иккинчи ўриндамиз, асосий мақсадимиз эса Чемпионлар лигаси. ОЧЛдаги вазифа гуруҳдан чиқиш.
- Клубингизда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Адаптация жараёни қандай кечмоқда?
- Барчаси яхши. Иссиқ ҳаво бироз ноқулайлик туғдиряпти, холос.
- Малайзия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай фарқ бор экан? Икки мамлакат футболи ўртасидаги фарқлар ёки ўхшашликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Бизнинг чемпионатимиз кучлироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас, менимча. Бу аниқ нарса. Малайзияда кўпроқ легионерлар орқали клубларни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Малайзиянинг халқаро майдонларида иштирок этадиган клубларида легионер футболчилар кўп. Шу орқали халқаро мусобақаларда яхшироқ натижага эришишмоқчи. Бизнинг Суперлигамиз эса, Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ.
- Олдимиздаги икки рақиб жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қийин рақиблар деб ўйлайман. Мақсадимиз фақатгина ғалаба. Майдонда курашиш керак, сабаби ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Яхшироқ ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди