19:33 / 02.09.2024
5

Жанубий Корея Telegram’га нисбатан тергов бошлади

Жанубий Корея Telegram’га нисбатан тергов бошлади
Жанубий Корея полицияси Telegram’ни жинсий жиноятларга кўмаклашиш ва уларни рағбатлантиришда айблаб, тергов бошлади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди. Мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мессенжер асосчиси Павел Дуровни ҳибсга олган Франция ҳукумати билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Жанубий Корея Миллий полицияси тергов бошқармаси бошлиғи У Чжон Су Telegram тергов учун зарур бўлган маълумотларни, хусусан, аккаунт ҳақидаги ахборотни тақдим этишдан бош тортаётганини айтди. У бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ ҳокимияти ҳам шундай муаммога дуч келганини таъкидлади.

Бизнинг ўз усулларимиз бор. Тергов ўтказиш учун қўлимиздан келган барча чораларни ишга соламиз. Франция тергов органлари ва турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятидан фойдаланмоқчимиз”, — деди бошқарма бошлиғи матбуот анжуманида.

Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий полиция дипфейклар яратувчи саккизта Telegram-ботни текширмоқда, шунингдек, обрўсизлантирувчи материаллар тарқатиш билан шуғулланаётгани айтилган гуруҳ чатларини ўрганиб чиқмоқда. Таъкидланишича, 26 августдан 29 августга қадар тўрт кун ичида дипфейклардан жинсий жиноятлар содир этиш учун фойдаланилгани ҳақида 88 та хабар келиб тушган, натижада 24 нафар гумонланувчи аниқланган. Улар ҳақида бошқа маълумот келтирилмаган.

Дуров 24 август куни Парижда қўлга олинганди. Унга нисбатан Telegram’даги фирибгарларнинг ҳаракатлари ва Франция расмийлари билан ҳамкорликдан бош тортишга оид олтита модда бўйича айблов эълон қилинди. 28 август куни у 5 миллион евро гаров эвазига суд назорати остида озодликка чиқарилди. Маҳаллий Liberation газетасининг ёзишича, сўроқ пайтида Павел Дуров Франция махсус хизматлари билан мулоқот ва ҳамкорлик қилиб келганини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жанубий Корея Telegram’га нисбатан тергов бошлади