07:42 / 02.09.2024
7

Наманган вилоятидаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Наманган вилоятидаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
Фото: Туризм қўмитаси
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди. Мутасаддиларнинг қайд этишича, бу Фарғона водийсида илк бор амалга оширилди, дея хабар беради “Дарё”.

Туризмни ривожлантириш, сайёҳларга муносиб шароит яратиш мақсадида охирги 5 йил давомида қишлоқда 150 дан ортиқ меҳмон уйи, 2 та ҳостел, 15 умумий овқатланиш маскани ташкил этилди.

Фото: Туризм қўмитаси
Жорий йилнинг ўзида 18 та туризм объекти барпо этилиб, 300 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Осма кўприк ва дор йўли фойдаланишга топширилди.

Нанайга жорий йилнинг 8 ойи давомида 20 мингга яқин хорижий, 220 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар келди. Ҳозирги кунда қишлоқ ҳудудида умумий қиймати 30 миллион долларга тенг 87 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Фото: Туризм қўмитаси
Қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшоотасой қирғоғида 1,3 километр масофада саломатлик йўлакчалари бунёд этилди. Барпо этилган кўплаб сунъий шаршаралар эса қишлоқ жозибасини янада оширди.

Фото: Туризм қўмитаси
Нанайда бўлиб ўтган тадбирда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов, вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Туризм қўмитаси томонидан Нанайга “туризм қишлоғи” мақоми берилгани эълон қилинди.

Туризм қишлоғи, Нанай қишлоғи, Туризм қўмитаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилоятидаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди