23:38 / 02.09.2024
56

Нега банан ва авокадани куннинг иккинчи ярмида ейиш мумкин эмас?

Нега банан ва авокадани куннинг иккинчи ярмида ейиш мумкин эмас?
“Sports.kz”нинг хабар беришича, авокадо ва банан жуда фойдали мева. Бу меваларни меъёрида истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

Бироқ юқорида айтиб ўтилган меваларнинг жиддий камчилиги ҳам бор. Хусусан, банан ва авокадоли газаклар қийин ҳазм бўладиган егуликлар қаторига киради.

Уларни куннинг биринчи ярмида ейиш керак. Иккинчи ярмида ейилган мазкур мевалар ошқозонни қийнаб қўйиши мумкин.

Нега авокадо ва бананни кечқурун еб бўлмайди?

Бу мевалар юқори калорияли ҳисобланади. Бундан ташқари, авокадо ва банан ошқозон учун анча оғир озиқ-овқат бўлиб, узоқ вақт ҳазм бўлади ва у узоқ вақт ўзлаштирилади.

Шу сабабли бу меваларни кечки соатларда истеъмол қилиш маъқул эмас, чунки тунда бундай овқатни ҳазм қилишда муаммолар юзага келиш эҳтимоли жуда юқори.

Авокадо ва бананни қачон истеъмол қилган маъқул?

Эрталаб бемалол ейишингиз мумкин. Банан ёки авокадоли нонушта — иш куни бошланишидан олдин қувват олишингизни кафолатлайди.

Бундан ташқари, бу меваларнинг исталганини куннинг биринчи ярмидаги машғулотдан сўнг истеъмол қилишингиз мумкин: кучингиз тез тикланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нега банан ва авокадани куннинг иккинчи ярмида ейиш мумкин эмас?