date
views 43

Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди

Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 23 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди