06:00 / 31.08.2024
27

Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди

Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
Фото: migranty.org
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан Россия чегарасини кесиб ўтиш учун биометрик маълумотларни тақдим этиши шарт бўлган экспериментни таклиф қилди. Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида эълон қилинди, деб хабар берди Meduza.

Тажрибани 2024 йил 1 декабрдан 2026 йил 30 июнгача ўтказиш таклиф қилинмоқда. Биринчи босқичда биометрик маълумотлар Москванинг Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортларида, шунингдек, Қозоғистон билан чегарадаги Оренбург вилоятидаги Маштаково автомобил назорат пунктида йиғилади.

2025 йил 30 июнида бошланадиган ва бир йил давом этадиган иккинчи босқичда хорижликларга махсус мобил илова орқали биометрик маълумотларни топшириш таклиф этилади.

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ўзгартиришлар Беларус фуқаролари, олти ёшгача бўлган болалар, дипломатлар, Россияда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тааллуқли бўлмаслигини таклиф қилди. Агар тажриба муваффақиятли деб топилса, бундай қоидалар доимий равишда амал қилади.

Россия чегарасини кесиб ўтишда биометрик маълумотларни топширган хорижликлар ундан Россия уяли алоқа операторидан SIM-карта олишда фойдаланиши мумкин бўлади, деди Давлат Думаси ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари ўринбосари Антон Горелкин.

Биометрик маълумотлар инсон шахсини аниқлаш имконини берувчи ноёб биологик ва физиологик хусусиятлардир. Биометриканинг бешта энг кенг тарқалган тури мавжуд: бармоқ изи, юз тасвири, овоз, кўз гавҳари, кафт ва бармоқ томирларининг нақши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди