
Отабек Шукуровнинг Туркиядаги фаолияти ўз ниҳоясига етиб бормоқда. У "Кайсериспор"ни тарк этяпти.
"Sports.uz"га маълум бўлишича, ярим ҳимоячи Саудия Арабистонининг "Ал-Фейҳа" жамоасига қўшилишга яқин турибди. Ушбу трансфер учун томонлар 400 минг евролик келишувга эришган. Тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Шукуров ўтган қишда "Кайсериспор" билан шартнома имзолаганди. Ундан олдин эса "Фотиҳ Карагюмрук" таркибида тўп тепган футболчимиз шу тариқа Европадан Осиёга йўл олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар