22:36 / 05.09.2024
77

Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда

Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегара ҳудудларига ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
  • Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 36,8 га);
  • Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 12,5 га).

Қарор лойиҳаси маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан маъқулланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда