Икки ҳафта аввал 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва катта талофат етказган «Ҳелен» тўфонидан сўнг, АҚШга яна бир кучли бўрон яқинлашмоқда.
«Милтон» тўфони кучайиб, 5-тоифага айланган. Флорида штати охирги етти йил ичидаги энг йирик эвакуацияга тайёргарлик кўрмоқда.
Sky News маълумотига кўра, Миллий тўфонини кузатиш маркази янги прогноз чиқарди. Унга кўра, Мексика кўрфазидан 285 км/соат тезликдаги шамол билан ҳаракатланаётган тўфон Орландога қадар етиб бориши кутилмоқда.
Шунингдек, синоптиклар минтақа тарихидаги энг баланд, 2,4–3,6 метргача бўлган тўлқинлар ва кенг кўламли тошқинлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу табиий офат икки ҳафта аввалги ҳалокатдан зарар кўрган ҳудудларни яна қайта ураб олиши ва ўша зарарни янада оғирлаштириши мумкин.
Флоридада фавқулодда ҳолатлар бошқармаси директори Кевин Гатри аҳолини 2017 йилги Ирма тўфонидан кейинги энг йирик эвакуацияга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?