15:00 / 08.10.2024
73

Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 5 та маҳсулот

Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 5 та маҳсулот
Фото: Britannica
Микротўлқинли печларнинг оммалашиши инсонларнинг кундалик ҳаётдаги юмушларни сезиларли даражада енгиллаштирди. Бугунги кунда микротўлқинли печдан нафақат овқат иситишда, балки турли хилдаги таомларни тайёрлашда ҳам фойдаланилади. Бироқ ушбу техника мўжизасидан айрим маҳсулотларга термик ишлов беришда фойдаланмаган маъқул.

Колбаса маҳсулотлари

Ҳар хил колбаса ва колбаса маҳсулотларига узоқ муддат сақланиши учун кўплаб консервантлар қўшилади. Консервантларсиз бундай турдаги озиқ-овқатлар тезда ўз таъмини йўқотади ва яроқлилик муддати қисқаради.

Колбаса маҳсулотларини микротўлқинли печда иситганда улардаги кимёвий қўшимчалар дарҳол оксидланади. Бу эса кейинчалик овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир қилади.

Аччиқ қалампир

Термик ишлов берилганда қалампир таркибидаги аччиқ модда ҳавода парланади, натижада аччиқ буғ бурун, оғиз бўшлиғи, ҳалқум шиллиқ пардаларини яллиғлайди, кўзларни ёшлатади. Бу ҳолат, айниқса, астма касаллигига чалинганлар учун хавфлидир.

Қайнатилган тухум

Қайнатилган тухумнинг пўстлоғи микротўлқинли печда қизитиш вақтида иссиқликнинг буғланишига тўсқинлик қилади. Маҳсулот ичида ҳосил бўлган босим тухумнинг портлашига олиб келади. Агар қайнатилган тухум пўстлоғидан тозаланса ва бўлакларга бўлинса, ундай ҳолда микротўлқинли печда иситиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Нордон сут маҳсулотлари

Қатиқ, кефир, сметана ёки ряженка каби нордон сут маҳсулотлари сут кислотаси бактерияларига бой. Ушбу табиий маҳсулотлар микротўлқинли печнинг юқори ҳароратига бардош бера олмайди ва нобуд бўлади. Натижада, маҳсулотнинг ҳеч қандай фойдали хусусияти қолмайди, бунинг устига, тез айниб қолади.

Асал

Суюқ ва янги олинган табиий асал вақт ўтиши билан кристалланади ва қаттиқлашади. Бундай зичликдаги асални қошиқ билан ейиш бир оз ноқулай бўлганлиги учун иситилади. Лекин микротўлқинли печлар асални эритиш учун мос эмас, чунки унинг тўлқинлари маҳсулотнинг барча фойдали хусусиятларини қиздириб, йўққа чиқаради.

Шунинг учун асални иссиқ сув (тахминан 50 даража иссиқ) солинган идишда юмшатиш мақсадга мувофиқдир, уни қайноқ сувда ҳам эритиш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 5 та маҳсулот