Фото: Bloomberg
Франция президенти Эммануэл Макрон Исроилга Ғазо секторида қўлланиладиган қуролларни етказиб беришни тўхтатишга чақирди. “Бизнинг сиёсий ечимга қайтишимиз, Ғазодаги жанглар учун қурол етказиб беришни тўхтатиш устувор вазифадир”, дейди Франция етакчиси.
Макроннинг қўшимча қилишича, ҳозир Франция ҳукуматининг асосий вазифаларидан яна бири эскалацияга йўл қўймасликдир.
Апрель ойида Франция қуролли кучлари вазири Себастьян Лекорну Франциянинг Исроилга қурол сотиш мамлакат мудофаа экспортининг жуда кичик қисмини – 0,2 фоизни ташкил этишини маълум қилган.
1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларида “Шимол ўқлари” номли қуруқликдаги операцияси бошланганини эълон қилган эди.
Макрон АҚШни Ливанда 21 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши учун Исроилга босим ўтказишни сўраган. Макрон Исроилнинг бу мамлакатга бостириб кириши жиддий хато бўлишини айтган.
“Мен ишонаманки, АҚШ Исроил бош вазирига босимни кучайтириши керак. Агар Нетаньяху рад этса, Франция бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига кўтаради. Биз барча ҳамкорларимизнинг бу аниқ хабарни етказишда овозлари баланд ва бизга содиқ бўлишларини кутмоқдамиз: Исроил Ливанга бостириб кириши мумкин эмас. Ҳозирги кунда Ливанда уруш бўлиши мумкин эмас; бу жуда катта хато ва вазиятни кескинлаштириш хавфини туғдиради”, деган эди Франция етакчиси. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди