Тейлор Свифт дунёдаги энг бой аёл хонандага айланди

1 дақиқа ўқиш277
Тейлор Свифт дунёдаги энг бой аёл хонандага айланди
Америкалик хонанда Тейлор Свифт Forbes’нинг дунёдаги энг бадавлат аёл қўшиқчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзмоқда “Unian.net” нашри.
Тейлор Свифт дунёдаги энг бой аёл хонандага айланди
Фото: Variety
Свифтнинг бойлиги 1,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу суммадан тахминан 600 миллиони концертлар ва гонорарлардан келган, худди шунча миқдор мусиқий альбомлардан тушган даромадларга тўғри келади.

125 миллион доллар маблағ қўшиқчининг кўчмас мулкларга киритган сармоясига тегишли. Шунингдек, юлдузнинг капитали дунё бўйлаб гастрол сафарлари, стриминг платформаларидан тушган рекорд даражадаги даромадлари ҳамда сотилган дискларидан келган фойда орқали кўтарилиб бормоқда.

34 ёшли Тейлор Свифт 1,4 миллиард доллар бойликка эга бўлган яна бир машҳур хонанда — Рианнани ортда қолдирди. Forbes нашри қайд этишича, Тейлор Свифт жорий йилнинг апрель ойида бутунжаҳон миллиардерлар сафига киритилди. У ўтган йилда бешта қитъа бўйлаб Тhе Eras Tour гастрол сафарларида бўлди ва миллиардерлар рейтингига фақатгина қўшиқлари ва концерт дастурлари асосида кирган биринчи хонандага айланди.

Тейлор Свифтнинг мукофотлари
Тейлор Свифт дунёдаги энг бой аёл хонандага айланди
Фото: “Grammy.cоm”
Свифт даромади 2,5 миллиард долларга етган дунёдаги барча мусиқачилар орасида иккинчи ўринда. У 14 карра “Гремми” мукофоти совриндори бўлиб, улардан тўрттаси “Йилнинг энг яхши альбоми” номинацияси учун берилган. Rolling Stone ва Billboard маълумотларига кўра, Тейлор Свифтнинг қўшиқлари барча даврларнинг энг яхши қўшиқлари ва альбомлари рўйхатига киритилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?