
Иш берувчи ва ишчи ходимларга тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2025 йил 1 апрелга қадар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) орқали:
- иш берувчи ва ишчи ходимларга тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тизими йўлга қўйилади;
- янги услубиёт асосида қисқа ва ўрта муддатларда касб ҳамда мутахассисликларга бўлган талабнинг прогнозлари шакллантирилади;
- замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда меҳнат ресурслари ҳисоби ва статистикаси юритилади.
Вазирлик томонидан аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилади, бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш назарда тутилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар