Фото: CBS
АҚШ вице-президенти, Демократик партиядан Оқ уй раҳбарлиги учун номзодини қўйган Камала Ҳаррис Киевнинг иштирокисиз Украинадаги урушни якунлаш бўйича Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормаслигини айтди.
Душанба куни Ҳаррис CBS телеканалидаги «60 дақиқа» дастури учун катта интервю берди — бу АҚШ сиёсати тўғрисидаги асосий кўрсатувлардан биридир.
Бошловчи Билл Уайтекер Ҳаррисдан «Украинадаги урушга барҳам бериш бўйича музокаралар ўтказиш учун» россияликлар президенти билан учрашув ўтказишга қанчалик тайёрлиги ҳақида сўраган. «Икки томонлама бўлмайди. Украинасиз — йўқ. Украина ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига эга», — дея жавоб қайтарган АҚШ вице-президенти.
Ҳарриснинг президентлик сайловларидаги рақиби — республикачилар номзоди Доналд Трамп бир неча марта урушни тўхтатиш бўйича Россия ҳукумати билан ҳам, Украина ҳукумати билан ҳам тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтган.
Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда бир кун ичида — инаугурация маросимидан олдин урушни якунлашини ваъда қилади. У бунга қандай эришмоқчилигини изоҳламаган, аммо унинг рақиблари Киев ҳудудларидан воз кечишга мажбур бўладиган ёки можаро музлатиб қўйиладиган сценарийдан хавотирланишади. Ҳозирда Украина ҳукумати бу икки вариантни ҳам рад этади.
Киевнинг ғарбдаги иттифоқчилари бир неча марта урушни якунлаш бўйича ҳар қандай музокаралар фақат Украина ҳукумати вакиллари иштирокида ўтиши кераклигини англатувчи «Украина ҳақида Украинасиз ҳеч нарса» принципига риоя этишларини билдиришган.
Ҳаррис CBS учун интервю вақтида ҳам Трампнинг Украинадаги уруш масаласидаги позициясини танқид қилди.
«Агар Доналд Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди, — деган у. — У айтади: „Ҳа, мен бунинг барчасини биринчи куниёқ тугатаман“. Аммо биласизми, аслида бу нима дегани? Гап капитуляция ҳақида кетмоқда».
«60 дақиқа» дастури муаллифлари Трампга ҳам худди шу каби интервю ўтказиш таклифи билан чиқишган, аммо рад этган. Республикачиларнинг президентликка номзоди аввал Америка нашрлари, хусусан, CBS телеканали бошловчиларини унга нисбатан нохолислик қилишда айблаган.
Ҳаррис бошловчининг Украинадаги уруш якунини қандай кўриши ҳақидаги саволига жавобан шундай деган: «Украина ва БМТ Хартияси бу муваффақият қандай кўринишда бўлишини белгилаши керак. Бусиз муваффақият бўлмайди».
Ҳаррис Исроил ҳақида нималар деди?
Ҳаррис билан интервю эълон қилиниши у ва Трамп Ҳамас гуруҳининг Исроилга ҳужумига бир йил тўлгани муносабати билан ўтказилган тадбирлардаги иштирокига тўғри келди.
Ҳаррис Уайтекернинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни — АҚШнинг «ишончли иттифоқчиси» деган гапга қанчалик рози экани ҳақида берган саволга жавоб беришдан қочди. Кейинги вақтларда Исроил ҳукумати раҳбари ва Америка маъмурияти Ғазодаги уруш сабабли бир неча бор баҳслашган.
«Биз Исроил раҳбарияти билан доимий равишда олиб бораётган дипломатик иш принципларимизни аниқ билдиришга қаратилган, — деган у. — Ўйлайманки, сизга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки — саволни Америка ва Исроил халқи ўртасида муҳим иттифоқ борми кўринишида берган маъқул. Ва бунга жавоб: „Ҳа“».
АҚШ президентлиги учун сайловлар 5 ноябр куни ўтказилади.
Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровларга кўра, Ҳаррис ва Трамп президентликка сайланиш учун тенг имкониятга эга бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди