04:00 / 08.10.2024
148

Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?

Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Фото: “ТАСС”
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга президент 72 ёшини иш жойида нишонлашини маълум қилди. Иш жадвали ёпиқ иш учрашувлари ва халқаро телефон суҳбатини ўз ичига олади.

Кремль спикерининг сўзларига кўра, кечқурун Путин 8 октябрь куни бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этиш учун Москвага етиб келадиган давлат раҳбарлари билан норасмий мулоқот қилиши кутилмоқда. Қайд этилишича, Путин ўз туғилган кунини бир неча йил кетма-кет иш муҳитида нишонлаб, шахсий саналарни муҳим бизнес тадбирлари билан уйғунлаштириб келади.

2020 йилда Россия раҳбари куннинг биринчи ярмини ички ишлар ва халқаро телефон суҳбатларига бағишлаган. Кечқурун у дўстлари ва оила аъзолари билан учрашган. 2021 йил 7 октябрда Путин Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан оператив йиғилиш ўтказган, 2022 йилда эса ўзининг 70 ёшини нишонлаган Россия етакчиси МДҲ давлатлари раҳбарларини Санкт-Петербургдаги норасмий саммитга йиғган.

2023 йилда иш дастури яна байрамга тўғри келган. Ўшанда Путин Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни йўлга қўйган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаев унинг Москва яқинидаги қароргоҳига ташриф буюриб, Путин билан биргаликда тушлик қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?