13:28 / 08.10.2024
112

Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)

Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уруш зонасидаги ҳарбийлар эҳтиёжи учун техникалар партиясини юборди. У қўллаб-қувватлаш акциясини Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган куни билан боғлади.

"Президентимиз Владимир Путиннинг туғилган кунида биз махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун катта миқдордаги техникани топширдик. Тез орада жангчиларимизга 78 та УАЗ “Патриот”, УАЗ-452 ва “Нива” автомобиллари етказиб берилади", деди у.

Қодиров ушбу моделлар турли иқлим шароитларида ишлай оладиган ишончли ва универсал транспорт воситаси эканини айтди. У сотиб олинган дронлар ҳам фронтга юборилишини таъкидлади.

"Улар бўлинмаларимизнинг жанговар қобилияти ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Замонавий техника ва ускуналар, шу жумладан, радиоэлектрон кураш тизимлари (РЭБ) нафақат жангчиларимизнинг вазифасини енгиллаштиради, балки уларнинг ҳаракатчанлигини сезиларли даражада оширади", дея хулоса қилди Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берганди. Чеченистон раҳбарига кўра, минтақада 2024 йилда “Чеченавто” базасида “ГАЗ Собол” ва “ГАЗ Садко” шассилари асосида жанговар машиналарни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

“Жиҳод машиналари” эса Гудермесдаги Россия махсус кучлари университетида синовдан ўтказилган. Chechnya Today нашрининг маълум қилишича, жами 400 га яқин жанговар автомобиль етказиб бериш режалаштирилган.

Рамзан Қодиров, Техникалар партияси, Путиннинг туғилган куни, Жиҳод машиналари, Ҳарбийларга совға

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)