Биволнинг собиқ рафиқаси ҳаммани чарчатиб юборди...

1 дақиқа ўқиш586
Биволнинг собиқ рафиқаси ҳаммани чарчатиб юборди...
12 октябрь куни Саудия Арабиистонида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий тўқнашувида Дмитрий Бивол Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади.

Кутилмаганда, бўлажак жангнинг сарлавҳасини боксчиларнинг ўзлари эмас, балки улардан бирининг собиқ рафиқаси эгаллаб олди. Екатерина Бивол бир йил олдин Дмитрий ҳақида баёнотлар билан оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди. Аввалига шунчаки эри уни ташлаб кетганини айтди ва Биволни яхши одам деб атади. Кейин вазият кескинлашди. Аёл россиялик боксчига нисбатан қуйидаги сўзларни айтиб ўтди:

"Мен Биволга хар куни овқат пишириб бердим. У учун фарзандлар дунёга келтирдим ва уларни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, энагаларсиз катта қилдим. Бундан ташқари Дмитрийга интервьюларда кўмаклашдим. Аммо якунда у мени кераксиз чиқитга чиқарди."

Шундан сўнг бир қатор саволлар Биволга ёғила бошлади ва боксчи қуйидагича жавоб берди:

"Бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ беришни ва шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни истамайман. Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада яхши бўлади."

Бетербиевга қарши жанг санаси 'ълон қилингач, бироз ўтиб Екатерина Дмитрий ғалаба қозонишини айтди. Аммо август ойига келиб, аёл рақиб томонига ўтиб кетди:

“Мен Артурни қўллаб-қувватлайман. Бивол биздан бутунлай юз ўгиргани учун унга лаънат бўлсин. Энди мен доимо унга қарши курашаман."

Екатерина Биволнинг оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлишининг асосий сабаби пулдир:

"Бивол ўғилларимга даромадининг 33 фоизини тўлаш мажбуриятини олмагунча бўлажак жангни бекор қилайлик. Саудияликлар, фарзандларимга ёрдам беришингизни сўрайман."

Шу билан бир қаторда, Екатерина ўз номини тарғиб қилишда фаол иштирок этди. У ММА турнирларига борди, у ерда кўплаб интервьюлар берди.

Маълумотларга кўра, Екатерина промоутер Альфредо билан дўстона алоқада бўлган, аммо бу Дмитрий Биволни ғазаблантирган. Бу низога яна бир сабаб 'ҳтимол, боксчининг ҳам қиз бола дўсти борлиги бўлиши мумкин. Бу ҳақда Екатерина маълум қилган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?