14:44 / 08.10.2024
57

Санэпидқўмита “қора иситма” ҳақида: юқувчанлиги тез, 5 кунда қонталаш тошмалар ва 90 фоиз ўлим хавфи

Санэпидқўмита “қора иситма” ҳақида: юқувчанлиги тез, 5 кунда қонталаш тошмалар ва 90 фоиз ўлим хавфи
Фото: Getty Images
Марбург геморрагик иситмаси контагиоз геморрагик иситмалар турига мансуб бўлиб, ушбу инфекциядан ўлим даражаси юқори, яъни 90 фоизга тенг. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Африканинг Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмаси қайд этилган.

Марбург иситмасининг манбайи кўршапалаклар ҳисобланиб, касаллик улар орқали соғлом одамларга юқиши мумкин. Инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, тупук, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали ҳам фаол тарқалиши мумкин.

Касаллик белгилари тўсатдан бошланади ва беморда юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи, безовталик, мушакларда оғриқлар кучайиб, уларни тез-тез тортишиб туриши ҳамда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида қонталаш тошмалар пайдо бўлади.

Аҳоли ўртасида Марбург геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилиши талаб этилади:
  • геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморлар аниқланганда уни ўз вақтида алоҳидалаб, зудлик билан тиббиёт ходимларга мурожаат қилиш;
  • гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, ажратилган тана суюқликлари, шунингдек, ифлосланган юзалар билан мулоқотда бўлмаслик;
  • агар бирор киши яқинда Ғарбий ёки Марказий Африкадан қайтган бўлса ёки ушбу ҳудудлардан келган сайёҳ билан яқин алоқада бўлса ва тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, бош оғриғи, кўнгли айниши ва қусиш, ич кетиш ёки тошмалар бўлса, дарҳол тез ёрдамни чақириш керак;
  • шифокорларга охирги уч ҳафта ичида одам Марбург геморрагик иситмаси табиий ўчоқларида бўлганлиги ҳақида хабар беришингиз керак.

Агар ушбу ҳудудларга ташриф буюриш зарурият туғилса, қуйидаги профилактика чораларига риоя қилиш керак:
- касалланган одамлар билан алоқа қилмаслик;
- Африкада яшайдиган ёввойи ҳайвонларда эҳтиёт бўлиш;
- маҳаллий ҳайвонларнинг хом пиширилган гўштини истеъмол қилмаслик;
- касалликнинг асимптоматик ташувчиси бўлган кўршапалаклар яшайдиган ғорларга бормаслик (экзотик туризм).

Санэпидқўмита, қора иситма, юқувчанлиги тез, қонталаш тошмалар

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Санэпидқўмита “қора иситма” ҳақида: юқувчанлиги тез, 5 кунда қонталаш тошмалар ва 90 фоиз ўлим хавфи